Оила масканларида тиббий маслаҳат ва саломатлик маданиятини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди

Оила масканларида тиббий маслаҳат ва саломатлик маданиятини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди

Янгиариқ туманидаги “Оила маскани”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги ВМ-257-сонли “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш ва унинг ижросини таъминлашга бағишланган  ўқув-семинар бўлиб ўтди.
✔️Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуратова очиб бериб, қарорда белгиланган вазифалар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда аҳолига сифатли маслаҳат хизматларини кўрсатишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
✏️Семинар давомида соғлиқни сақлаш соҳасига оид долзарб масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулбика Аллаберганова масканларда тиббий маслаҳатлар бериш ва аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ишларини ташкил этиш, соҳа мутахассислари иштирокида ўқув машғулотларини йўлга қўйиш, шунингдек “Саломатлик хоналари” ҳамда “Она ва бола хоналари”ни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан тўхталди.
🟢Таъкидланганидек, мазкур хоналарни ташкил этиш аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёш оилаларнинг тиббий билимларини ошириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
‼️Шунингдек, тадбирда оилавий-маиший низоларнинг олдини олиш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни никоҳ ва оилавий ҳаётга тайёрлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда миллий қадриятларни асрашга қаратилган қатор масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.
11-06-2026, 10:01
Sahifaga qaytish