аъзи хусусий ёки давлат тиббиёт муассасаларида клиник протоколлардан четга чиқиб, қўшимча текширувлар ўтказиш, ортиқча тиббий таҳлил ва зарур бўлмаган дори воситалари ёки биологик фаол қўшимчаларни буюриш ҳолатлари учраётгани сир эмас. 📝 Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақобат қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди.
✅ Унга кўра, вазирликнинг Комплаенс-назорат бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан вазирлик клиник протоколларига амал қилинганлиги ёки четга чиқилганлиги ҳамда соҳада турли йўналишда коррупциявий ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар берилади.
📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 667-сон қарори қарори асосида тасдиқланган тегишли низомга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда "Сирли мижоз" тадбирларини ўтказиш белгиланган.
📹 Бундай тадбирлар фақатгина аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда уюштирилади.
‼️ Айни пайтда барча тиббиёт ташкилотларида “Сирли мижоз” тадбирларига старт берилганлиги маълум қилинади.